САНЪАТ ВА ФАН

Мақолаларни расмийлаштириш ва топшириш талаблари

Электрон журналга мақолалар фақат инглиз тилида қабул қилинади.

  1. 1

    Ҳужжатни созланг

    Ҳажми
    5–10 варақ
    Қоғоз
    A4
    Ҳошиялар
    ҳар томондан 2 см
    Шрифт
    Times New Roman, 14
    Интервал
    1,5
    Мақола тили
    фақат инглиз тили
  2. 2

    УДК, резюме ва таянч сўзларни беринг

    Мақолада УДК кўрсатилади. Резюме ва таянч сўзлар уч тилда берилади:

    • ўзбек тилида
    • рус тилида
    • инглиз тилида
  3. 3

    Матнни тузинг

    1. КиришМавзуга қисқача кириш
    2. Асосий қисмТадқиқотнинг асосий қисми
    3. ХулосаТадқиқот хулосалари

    Мақола охирида ҳар бир муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси, уй манзили, e-mail ва телефон рақамларини кўрсатинг.

  4. 4

    Иқтибосларни квадрат қавсда беринг

    Иқтибослар ва расмларга ҳаволалар квадрат қавс ичида берилади: биринчи рақам адабиётлар рўйхатидаги манба рақами, иккинчиси манба саҳифаси.

    5-манба, 65-бет
    [5.65]
  5. 5

    Адабиётлар рўйхатини расмийлаштиринг

    Рўйхат Олий аттестация комиссияси талаблари асосида тузилади. Китоб номлари ва уларнинг библиографик маълумотлари лотин графикасида берилади.

    • КитобМуаллифнинг фамилияси ва исми, асар номи, нашр жойи, нашриёт, йили, бетлари
    • Журнал мақоласиМуаллифнинг фамилияси ва исми, мақола номи, нашр жойи, журнал номи, йили, бетлари
  6. 6

    Ҳужжатларни тўпланг

    Мақола муаллифлар имзоси қўйилган битта қоғоз нусхада, электрон версияси билан бирга топширилади. Унга қуйидагилар илова қилинади:

    • Иккита тақриз: соҳа мутахассисидан ва журнал тақриз ҳайъати аъзосидан
    • Кафедра мажлиси баённомасидан мақолани нашрга тавсия этиш ҳақидаги кўчирма
    • Эксперт хулосаси

    Журнал тақризчилари:

    • А. БегжановаЎзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти
    • Ҳ. НуриллаевҚорақалпоқ давлат университети таржима назарияси ва амалиёти кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
  7. 7

    Текширинг ва топширинг

    Мақолада фойдаланилган мисол, кўчирма, маълумот ва манбаларнинг аниқлиги ва тўғрилигига муаллиф жавобгар. Мазмуни ва расмийлаштирилиши талабларга жавоб бермайдиган мақолалар нашр этилмайди, топширилган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди. Қабул қилинган мақолалар журнал сайтида эълон қилинади.

    9 тадан 0 таси белгиланди Мақола юбориш