Журнал ҳақида
“Санъат ва фан” — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг электрон илмий журнали.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси томонидан электрон илмий журнал сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган (2026 йил 7 октябрь, № 1896339). Мақолалар инглиз тилида нашр этилади.
Журнал йилига икки марта чиқади. Мақолалар инглиз тилида қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:
- Театр
- Мусиқа
- Кино ва драматик санъат
- Библиография ва маданият
- Ижтимоий-гуманитар фанлар
Ҳар бир мақолага ўзбек, рус ва инглиз тилларида резюме ва таянч сўзлар берилади. Қабул қилинган мақолалар журнал сайтида эълон қилинади.
Таҳририят манзили: 230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус ш., Қорақалпоғистон кўчаси, 17-А уй.
Телефонлар: +998 93 487-82-85, +998 95 087-97-76