Авторларга

Журналга мақолалар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:

Театр ва мусиқа

Кино ва драматургия

Библиография ва маданият

Жәмиетлик-гуманитар илимлер

 

МАҚОЛАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАЛАБЛАРИ:

- мақоланинг юқори ўнг томонига универсал классификация бўйича (УДК) индекс қўйилиши шарт;

- мақоланинг (ташкилотлар, муассасалар, мактаблар, коллежлар ёки олий ўқув юртлари) мажлисларида кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги баённомасидан кўчирма, соҳа бўйича етакчи мутахассиснинг фикри ҳамда эксперт хулосаси бўлиши керак;

- мақола Microsoft Word, шрифти "Times New Roman" да, камида 5 бет ҳажмида 14 та шрифтда, қаторлар оралиғи 1,5 интервалда, чап томонидан 3 сантиметр, ўнг томонидан 1,5 сантиметр, юқори ва пастки томонидан 2 сантиметрдан иборат бўлган ўлчамда қолдирилади;

- муаллифнинг тўлиқ исми ва фамилияси, иш жойи ва лавозими, телефон рақами ва электрон почтаси тўлиқ кўрсатилади;

- мақолага ҳаволалар [Юсупов:15] шу шаклда берилиши керак;

- мақоланинг уч тилда ёзилган резюме ва таянч сўзлари (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) бўлиши керак;

- мақола охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилиши шарт;

- мақоланинг муассаса номидан йўлланма хатлари билан қабул қилинади;

-мақолаларнинг мазмунига ва кўрсатилган ҳаволаларнинг тўғрилигига муаллифларнинг ўзи жавобгар ҳисобланади.

Белгиланган талаблар асосида ёзилган илмий мақолалар махсус антиплагиат текширувдан ўтказилади. Муаллиф мақола (Word) шаклида, фикрларни (пдф) шаклида электрон папкага исми, фамилиясини ёзиб, журналнинг ушбу кўрсатилган +998934878285 телефон рақамларига телеграм орқали юборилади.

 

Мақолаларга қўйиладиган талаблар

1. Мақола ташкилот раҳбарининг қўшимча хати, экспертлар хулосаси (кафедра ёки бўлим хулосаси), ваколатли икки мутахассиснинг фикр-мулоҳазаси (ички ва ташқи) билан бирга тақдим этилади.


2. Мақолалар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Мақола 5-7 бет ҳажмда, таянч (ключевие) сўзлар ва резюмелар, матн 14 шрифтда, ҳар бир сатр оралиғи 1,5 интервал.


3. Мақолалар 2 нусхада қоғозда муаллифлар имзолари билан, шунингдек, электрон версияси билан тақдим этилади.


4. Мавзу бош ҳарфлар билан ёзилади, пастки қисмида муаллифнинг тўлиқ исми, илмий даражаси, унвони, лавозими ва иш жойи кўрсатилади. Фойдаланилган адабиётларнинг тўлиқ рўйхати мақоланинг охирида келтирилади ва матн ичидаги ҳаволалар адабиётлар рўйхати бўйича квадрат қавс ичида рақамларда берилади [1:15].

 

5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатига: муаллиф исми, фамилияси, адабиёт номи, нашриёт номи, йили, бети тўлиқ кўрсатилади. Журналдан олинган адабиётларда муаллиф номи, нашри, мақола, журнал номи, йили, сони, саҳифалари кўрсатилади.


6. Фактологик маълумотлар ва услубий камчиликлар учун муаллифлар жавобгардир.


7. Таҳририят барча мақолаларни қўшимча экспертизага юборади.


8. Таҳририят мақолаларни қисқартириш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.


9. Мақолалар муаллифларга қайтарилмайди.


10. Мақола охирида муаллифларнинг манзиллари, алоқа рақамлари илова қилинган ҳолда кўрсатилади.