Журнал ҳақида

Журнал 2023 йил ташкил этилган. Йилига 4 марта чиқади. 2023 йил 15 майда Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан руйхатга олинганва №081166 рақамли гувоҳнома берилган.

Ташкилотчи қўмита раиси ва журналнинг Бош муҳаррири: фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Юсупов Куанишбай Балтабаевич.

Журналнинг масъул муҳаррири филология илимлери бойıнша философия докторı (PhD) Отепбергенова Гуззал Омирбаевна.

Таҳририят манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси номерсиз уй, индекс: 230100,

Телефон: +998934878285.

Электрон манзил: gozzalotepbergenova61@gmail.com

Веб-сайт: https://journal.uzdsmi-nf.uz

«Санъат ва маданият Ахборотномаси» профессор ва ўқитувчиларга, муаллим ва тарбиячиларга, докторантларга, илмий-тадқиқот ва илмий-методик фаолият билан шуғулланувчи бошқа кишиларга ўз мақолаларини чоп этишга, фаннинг янги ютуқларини, замонавий педагогик технологиялар ва методларни қўллашга ва танишишга ёрдам беради.

Журнал олий ўқув юртларига, коллеж ва лицейларга мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларига юқори малакали кадрлар тайёрлашишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. Мамлакатимизнинг асосий-ҳуқуқий демократик давлат қуриш бозор иқтисодиётига йўналтирилган жамиятга ўтиш, фуқаролик жамиятини қуриш каби мақсадларига эришиш учун журнал машҳур ва шунингдек, ёш олимлар илимий-амалий тадқиқотлари натижаларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Нашр этиладиган мақолаларда ҳудудий ва глобал аҳамиятга эга муаммолар, педагогик тажрибаларни оммалаштириш масалалари акс эттирилади. Президентимизнинг таъкидлаганидек, бизнинг бош мақсадимиз ёшлар орасидан санъат ва маданиятнинг буюк ва шонли ишларининг муносиб довомчиларини излаб топиш, токи бизнинг авлод-аждодларимизнинг ва замонавий олимларимизнинг илимий ва маданий мерослари фанимиз ва ҳаётимизнинг барча соҳаларининг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилсин. Журнал сиз билан бирга санъат ва маданиятнинг равнақига хизмат қилади.